Туркияга нисбатан АҚШ босимни кучайтирмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Молия вазирлигига Туркияга қарши санкциялар жорий этиш бўйича топшириқ берган. Вазир Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, топшириқ оғзаки берилган, бу борада давлат раҳбари томонидан тегишли ҳужжат имзоланмаган.

Журналистлар учун ташкил этилган брифингда Мнучин иқтисодий чоралар кўлами бирмунча кенг бўлиши, улар Туркия ҳукуматига алоқадор ҳар қандай шахсга нисбатан қўлланилишини билдирган. «Жуда кучли санкциялар жорий этилиши мумкин. Умид қиламанки, бизда улардан фойдаланишга зарурат бўлмайди, агар талаб этилса, биз турк иқтисодиётини издан чиқаришимиз мумкин», – деган жумладан АҚШ Молия вазири.

Айни пайтда АҚШ президенти мазкур масала юзасидан Пентагон вакиллари билан маслаҳатлашмоқда. Аввалига, Туркиянинг Сурияда террорчиларга қарши амалиёт ўтказишига қарши эмаслигини билдирган Доналд Трамп сиёсатчиларининг босими остида фикрини ўзгартиришга мажбур бўлди.