Британияда соф олтиндан ишланган банк карталари муомалага чиқарилди

Фото: royalmint.com

СОФ олтиндан ишланган банк картаси жаҳонда илк марта Буюк Британияда пайдо бўлди. Бу ҳақда давлат зарбхонаси вакили маълум қилди.

Ушбу тўлов воситаси “Master card” ва “Accomplish Financial” компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Ҳар бир банк картаси 18-каратли олтиндан тайёрланган бўлиб, 18 750 фунт стерлингдан сотилмоқда.

Мазкур карта эгалари навбатдан ташқари пул ўтказмаларини амалга ошириш ва валютани айирбошлаш ҳуқуқига эга бўладилар.