АҚШ методикасига асосланган биринчи халқаро тадқиқот

АМЕРИКАЛИК беш нафар мутахассис Халқ таълими вазирлигидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда иккинчи ва тўртинчи синф ўқучиларининг ўқиш ва математика бўйича кўникмаларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. АҚШ Тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) қўллаб-қувватлаётган ушбу баҳолаш натижаларидан ўқувчиларнинг бошланғич мактабда умумий кўникмаларни қай даражада ўзлаштираётганини ўрганиш борасида мамлакат миқёсида тадқиқот ўтказиш учун фойдаланилади.

Бу тадқиқотлар Ўзбекистонга ўқув натижалари ҳақида батафсил маълумот базаси ишлаб чиқишга ёрдамлашиб, улар барча ўқувчиларнинг муваффақиятга эришишини таъминлашда таълим ва ўқитишни яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон ва АҚШ экспертлари жамоаси математика ва ўқиш бўйича саккиз тилда (ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман ва инглиз) 28 тадан ортиқ саволнома ишлаб чиқади.
Халқ таълими вазирлиги ва унинг вилоят бўлимларидаги қирқ нафар ходими саккиз кунлик семинарда иштирок этиб, унда бошланғич синфларда ўқувчиларнинг кўникма ва билимларини баҳолаш асоси сифатида ўқиш (EGRA) ва математикани (EGMA) баҳолаш методикасидан фойдаланилади. Бу методикалар умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган ривожланиш мақсадлари бўйича беш йиллик келишувнинг биринчи компоненти бўлиб, уни таълим соҳасида билимга асосланган ёндашувга алоҳида эътибор қаратаётган Халқ таълими вазирлиги ва ЮСАИД 2019 йил 28 сентябрь куни имзолаган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг иштирокчиларга айтишича, “Бу Ўзбекистонда олиб борилаётган биринчи халқаро тадқиқот бўлиб, у бошланғич мактабларда ўқиш натижаларини аниқ баҳолашга имкон беради. Бу эса вазирликка таълим тизимини яхшилашда янги методология ишлаб чиқишда ёрдамлашади.” ЮСАИД ва Халқ таълими вазирлиги конкрет мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш учун иложи борича кўпроқ маълумот йиғиш мақсадида кенг кўламли умуммиллий тадқиқот ўтказади. Бундай баҳолаш тизимини йўлга қўйиш АҚШ таълим соҳасида Ўзбекистонга кўрсатаётган техник кўмакнинг бир қисми холос.

ЮСАИД ўқиш, математика ва баҳолаш соҳасида тегишли билимларни тақдим этар экан, семинар давомид “RTI International” ташкилотини Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик қилишга жалб этди. 2019 йил ноябрида “RTI International” вазирлик билан биргаликда EGRA ва EGMA тизимларини синовдан ўтказади ҳамда унинг натижасида 2020 йили мамлакат миқёсида тадқиқот олиб боради.
Абдували СОЙИБНАЗАРОВ