Кўп ўйлайдиганлар эрта ўлиши маълум бўлди

“NATURE» журналида олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаси эълон қилинди. Мақолада айтилишича, илгари мутахассислар ақлий фаоллик узоқ умр кўришга сабаб бўлади, деб ҳисоблаганлар. Ҳарвард университети олимлари яқинда ўтказган изланишлар эса бунинг аксини кўрсатди.

Тадқиқот натижасига кўра, кўп ўйлайдиганларнинг умри қисқа бўлади. Илмий тил билан айтганда, кучли нейрон фаоллиги умр давомийлиги қисқаришига олиб келади. Олимлар бу мия фаолиятига таъсир кўрсатувчи REST оқсили билан боғлиқ эканини таъкидлаган. Тажрибада 60 дан 100 йилгача яшаб вафот этганларнинг мия намуналари ўрганилганда REST оқсили оқсили концентрацияси кам бўлганлар барвақт вафот этганлиги, бу миқдор нисбатан кўп бўлганлар эса узоқ яшаганликлари маълум бўлган. Жумладан, 100 йил яшаганларнинг мия тўқималарида REST оқсили катта миқдорни ташкил этиши аниқланган.

Нашрнинг маълум қилишича, олимлар тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда, умрни узайтирувчи дори ишлаб чиқариш имкониятлари хусусида изланмоқдалар.