11 ноябр куни нодир астрономик ҳодиса кузатилади

ЖОРИЙ йил 11 ноябр куни нодир астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳодиса Меркурий транзити деб ҳам аталади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

Транзит Тошкент вақти билан 17:36 да бошланиб 23:04 гача давом этади ва Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади. Ўзбекистонда бу вақтда Қуёш ботаётганини ҳисобга олсак, транзитни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қисман кузатиш мумкин, холос.

Шимолий Америка материги ҳудудида Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка ва Европа қитъалари ҳудудларида еса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд. Жанубий Америка ҳудудида жойлашган давлатларда транзитни тўлиқ, яъни деярли 6 соат кузатиш мумкин.