“СССР телба ва ялқовлар мамлакати бўлган”

Фото: info24.ru

«РОСНАНО» раҳбари Анатолий Чубайс собиқ СССР фуқароларини телба ва ялқовлар деб атади.

Собиқ Молия вазири YouTube каналида намойиш этилган «Империянинг ҳалокати» ҳужжатли филмида шундай фикр билдирган. Бундан ташқари, Чубайс Совет Иттифоқида бутун ҳаёт ёлғонга қурилгани, фақат бир неча минг аҳмоқлардан бошқа барчага бу маълум бўлганини таъкидлаган. У мураккаб вазият юзага келиши СССР ҳукуматининг айби билан юз берганини ҳам айтиб ўтган.

Анатолий Чубайс собиқ коммунистлар давлатидан нафратланишини ҳам яширмаган ва «Ҳаётимда совет ҳукуматининг сўнгги раҳбариятидек жирканч нарсага дуч келмаганман», — деган.